КОМЕДИЯ, ёки ЎФФ матбуот котиби Рустам Қўчқоровнинг расмий нуқтаи назарига норасмий жавоб
Кеча, яъни
19 сентябрь куни, www.uff.uz сайтида
ЎФФ матбуот котиби Рустам Қўчқоров (ушбу сайтдаги ўз блогида) менинг “Пахтакор”
футбол клуби ЎФФни ва ЎзПФЛни писанд қилмайдими?” сарлавҳали мақоламга ва унда
баён этилган воқеага ўзининг “расмий нуқтаи назар”ини билдирибди. Ўз фикрлари
битилган мақолага ёш котиб “Трагедия”, - деб сарлавҳа қўйибди. Афтидан, мен ва
Тўхтамирзаев ўртасида бўлиб ўтган низо ва унинг интернет саҳифаларига олиб
чиқилиши Рустам Қўчқоровга фожиадек туюлган бўлса керак. Ҳақиқатдан ҳам, бундай
олиб қаралса, 18 сентябрдаги “Пахтакор”-“Хоразм” учрашувидан кейин “Пахтакор”
матбуот котиби мени ўз жамоам “Хоразм” иштирокидаги учрашувнинг матбуот
анжуманига қўймасдан, ЎФФ ва ЎзПФЛ қоидаларини ва аккредитацияларини бир пулга
олмаслиги - ҳақиқий ТРАГЕДИЯ. Аммо бу масала юзасидан ЎФФ матбуот хизмати
раҳбари Рустам Қўчқоровнинг билдирган фикрлари – қип-қизил КОМЕДИЯ!
“Пахтакор” футбол клуби ЎФФни ва ЎзПФЛни писанд қилмайдими?
"УНИВЕРСАЛ" МУРАББИЙ, ёки Баҳром Ҳакимовнинг талабига биноан "Хоразм"да чиқарилган “антиқа” буйруқ ҳақида
|
Қанча исбот керак, Баҳром ака?!
Михаил Махвиладзе: "Ўзбек футболида тушунарсиз тушунчалар бор"
|
- Миржалол Қосимов: “Хоразм”нинг ҳар бир футболчисига тириклигида ҳайкал қўйиш керак!”
- Ҳайдалганлар “Хоразм”га қайтарилармиш...
- Хоинларга тилаклар
- “Хоразм”да “тозалаш” ишлари давом этмоқда
- 35-40 метрлардан урилган гол “Қизилқум”га ғалаба келтирди
- Стандартлар “Насаф”га ғалаба келтирди
- Эрматовнинг “шохи” борми?, ёки Адолат “божи”ни тўлаб қўйинг!
- “Хоразм” кучсизланган “Шўртан”дан ҳам енгилди
- Қўшкўпирда қишлоқ мактаблари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди
- Рўзимбой Аҳмедов ва Эркин Жабборов “Хоразм”дан четлатилдилар



