Oldingi o`yin

“ХОРАЗМ”-“БУНЁДКОР” – 0:1 (0:0)

Ўзбекистон чемпионати, Олий лига, 13-тур. 2010 йил 14 июнь (душанба), “Хоразм” марказий стадиони, Урганч, 12255 томошабин.

Davomini o'qing...
Navbatdagi o`yin

"ХОРАЗМ" - “НЕФТЧИ” -:-

Ўзбекистон чемпионати, Олий лига, 21-тур. 2010 йил 25 сентябрь (шанба), соат 18:00, "Хоразм" марказий стадиони, Урганч.

Davomini o'qing...
Milliy chempionat o`yinlari

Futbol bo’yicha O’zbekiston XIX-Milliy chempionati jadvali. Oliy liga. 12–turdan keyingi vaziyat.

Davomini o'qing...
So`rovnoma
O`zbekiston futbolu yaxshimi?
 
Mehmonlar


free counters

Ҳайдалганлар “Хоразм”га қайтарилармиш...

altМаълум-ки, шу йилнинг 9-июнь куни “Хоразм” футбол клубининг расмий интернет саҳифаси “Хоразм”да “тозалаш” ишлари давом этмоқда” сарлавҳаси остида хабар эълон қилганди. Унда “Хоразм” футбол клубининг раҳбарияти ва мураббийлар штаби ўтган давр мобайнида давомли равишда қониқарсиз ўйин намойиш этган, етарли спорт формасига кира олмаган ва баъзи учрашувларда қўпол ҳамда шубҳали хатоларга йўл қўйган қатор футболчиларнинг хизматидан воз кечишга қарор қилгани ҳақида сўз юритилганди. Ушбу хабарни мен клуб раҳбарияти қабул қилган расмий баённомалар, қарорлар ва буйруқлар асосида ёзиб, клуб сайтига жойлаштиргандим. Бундан ташқари, шу куни, яъни 9-июнь куни, сайтга ўзим ёзган “Хоинларга тилаклар” сарлавҳали мақолани ҳам жойлаштиргандим. Унда футбол ўйинларида рақиб жамоанинг ғалабаси учун ҳаракат қиладиган футболчилар ва мураббийларга ўзимнинг “эзгу” тилакларимни баён этгандим.

Ана шу икки материал www.xorazmfk.com сайтида эълон қилингач, “Хоразм”дан яқинда четлатилган футболчилардан баъзилари менга телефон қилиб, мендан “Хоразм”да “тозалаш” ишлари давом этмоқда” сарлавҳали хабарни ҳамда “Хоинларга тилаклар” мақоласини клуб сайтидан олиб ташлашни талаб қилишди. “Акс ҳолда ўзингизга ёмон бўлади. Мана, яқин орада “Хоразм”га бошқа бош мураббий тайинланади. Ўша янги мураббий бизни “Хоразм”га қайтаради. Шунда кўрсатиб қўямиз сизга интернетга мақола ёзишни”, - деб дағдаға ҳам қилишди улар. Менга телефон қилган ўша футболчилар “Хоразм”га бош мураббий қилиб яқин орада тайинланадиган кишининг номини ошкор қилмаган бўлсалар ҳам, “Янги бош мураббий – бизнинг одам, у бизни “Хоразм”га қайтаради, шунда кўрамиз аҳволингизни!” - дейишдан чарчашмади.  

Вали Султоновнинг ўрнига ким бош мураббий бўларкан? Агар шу гап рост бўлса, янги тайинланадиган бош мураббий ростдан ҳам яқинда жамоадан ҳайдалган футболчиларнинг одамимикан? У ростдан ҳам “Хоразм”дан ҳайдалганларни жамоага қайтарармикан? Қайси юз билан уларни “Хоразм”га қайтараркан? Қатор ўйинларда кўплаб қўпол ва шубҳали хатоларга йўл қўйган ушбу футболчиларнинг қайси “хислатлари” эвазига қайтараркан?

Саволлар кўп, лекин шахсан менга уларнинг унчалик қизиғи йўқ. Чунки бу саволларнинг барчаси “Хоразм”дан яқинда четлатилган баъзи футболчиларнинг дўқ-пўписаларига, гапларига ва миш-мишларига асосланган холос. Яъни уларнинг гапларидан ва миш-мишларидан келиб чиқади холос.

Бу гап-сўз ва миш-мишларни бир четга суриб, реалликка келадиган бўлсак, ҳозирча “Хоразм”да бош мураббий алмашгани йўқ, клубнинг амалдаги раҳбариятининг ҳам жамоадан четлатилган футболчиларни жамоага қайтариш нияти йўқ. Чунки “Хоразм” клубининг ҳозирги раҳбарияти ушбу футболчиларнинг хизматларидан воз кечиш ҳақида тегишли расмий қарорларни аллақачон қабул қилиб бўлган.

Бобомурод АБДУЛЛА