Oldingi o`yin

“ХОРАЗМ”-“БУНЁДКОР” – 0:1 (0:0)

Ўзбекистон чемпионати, Олий лига, 13-тур. 2010 йил 14 июнь (душанба), “Хоразм” марказий стадиони, Урганч, 12255 томошабин.

Davomini o'qing...
Navbatdagi o`yin

"ХОРАЗМ" - “НЕФТЧИ” -:-

Ўзбекистон чемпионати, Олий лига, 21-тур. 2010 йил 25 сентябрь (шанба), соат 18:00, "Хоразм" марказий стадиони, Урганч.

Davomini o'qing...
Milliy chempionat o`yinlari

Futbol bo’yicha O’zbekiston XIX-Milliy chempionati jadvali. Oliy liga. 12–turdan keyingi vaziyat.

Davomini o'qing...
So`rovnoma
O`zbekiston futbolu yaxshimi?
 
Mehmonlar


free counters

Рўзимбой Аҳмедов ва Эркин Жабборов яна “Хоразм”да

altЎтган йилги чемпионатнинг биринчи даврасидан сўнг “Хоразм”ни тарк этиб, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига ўтган хужумчи Рўзимбой Аҳмедов ва дарвозабон Эркин Жабборов бу йилги футбол мавсумини яна Урганчнинг “Хоразм” жамоасида ўтказадиган бўлишди. Ушбу икки футболчи “оқ тулпорлар” билан бир йиллик шартнома имзолашди. Улар хоразмликлар сафида расман ижара асосида тўп суришади.

 “Хоразм” бош мураббийи Вали Султонов клубнинг расмий сайтига берган интервьюсида мазкур футболчиларни “Пахтакор”дан “Хоразм”га жалб қилишда икки клуб раҳбарлари ўзаро манфаатли келишувга эришишганини таъкидлади. “Бу борада икки клуб ўзаро манфаатли ҳамда ўта қулай келишувга эришишди”, - деди Вали Султонов “Хоразм” футбол клубининг расмий веб сайтига берган интервьюсида. Бундан ташқари, хоразмликлар устози бу футболчиларнинг яна урганчликлар сафига келиб қўшилганидан мамнунлигини яширмади. “Бизнинг хужум чизиғимизга айнан Рўзимбой Аҳмедовдек бошланғич тезлиги юқори футболчи етишмаётганди. Эркин Жабборовнинг жамоамизга қайтиши эса дарвозабонларимиз ўртасидаги рақобатни кучайтиришига ишончим комил”, - деди Вали Султонов. Унинг айтишича, бу футболчилар “Хоразм” шарафини шу йилнинг оҳиригача ҳимоя қилишади.  

Рўзимбой Аҳмедов ва Эркин Жабборов “Хоразм” клуби тарафидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига шу йилнинг 11 март куни расман тақдим (“заявка”) қилинганлар.