Oldingi o`yin

“ХОРАЗМ”-“БУНЁДКОР” – 0:1 (0:0)

Ўзбекистон чемпионати, Олий лига, 13-тур. 2010 йил 14 июнь (душанба), “Хоразм” марказий стадиони, Урганч, 12255 томошабин.

Davomini o'qing...
Navbatdagi o`yin

"ХОРАЗМ" - “НЕФТЧИ” -:-

Ўзбекистон чемпионати, Олий лига, 21-тур. 2010 йил 25 сентябрь (шанба), соат 18:00, "Хоразм" марказий стадиони, Урганч.

Davomini o'qing...
Milliy chempionat o`yinlari

Futbol bo’yicha O’zbekiston XIX-Milliy chempionati jadvali. Oliy liga. 12–turdan keyingi vaziyat.

Davomini o'qing...
So`rovnoma
O`zbekiston futbolu yaxshimi?
 
Mehmonlar


free counters

“Пахтакор” Урганчда ғалабага эришди

alt2 май куни Урганчда бўлиб ўтган “Хоразм”-“Пахтакор” ўйинида урганчликлар 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди ва жорий мавсумда учинчи бор, ўз майдонида эса иккинчи бор енгилишди. Шуни айтиш керакки, ушбу учрашувда тошкентликлар 55 дақиқа давомида 10 киши бўлиб ҳаракат қилишди, чунки уларнинг хужумчиси Артур Геворкян учрашувнинг 35-дақиқасида иккинчи марта сариқ карточка олиб, майдондан четлаштирилди. Сариқ карточкалар олган икки вазиятда ҳам Геворкян “Хоразм”нинг чап қанот ярим ҳимоячиси Маркс Қурамбоевга нисбатан ўйин қоидасини бузганди.

Ушбу мағлубиятли учрашувни “оқ тулпорлар” жуда фаол бошлашганди: 2-чи дақиқадаёқ Гувончмуҳаммад Овеков “Пахтакор” ҳимоячилари Боян Миладинович ва Илҳом Суюновларнинг орасидан пас узатиб, Левани Мдивнишвилини олдинига “коридор”га, кейин эса тошкентликлар посбони билан бирга-бир вазиятга чиқарганди. Лекин бу вазиятда Левани узатилган тўпга етиша олмади.

Ушбу вазиятдан кейин “Пахтакор” футболчилари ўйин тизгинини ўз қўлларига олишди ва кетма-кет хужумлар уюштира бошлашди. Уларнинг комбинациялари қанот ярим ҳимоячилари Станислав Андреев ва Акмал Холматовлар орқали уюштирилиб, олдинги чизиқдаги Александр Гейнрих томонидан якунланиб турди. Фақат якуний паллада ё ўйиндан ташқари ҳолат вужудга келар, ёки якунловчи зарбалар ноаниқ чиқарди. Саша Гейнрих ва Одил Аҳмедов тепган жарима тўплари ҳам ноаниқ кетди. Бу ҳолат, яъни фақат “Пахтакор”нинг хужум қилиши, учрашувнинг 30-чи дақиқаларигача давом этди.

Кейин эса “Хоразм” футболчилари майдон марказида “пахтакорчилар”га қаттиқ қаршилик кўрсата бошлашди ва ўйиннинг тенглашишига эришишди. Жумладан, 32-дақиқада Овеков иккинчи марта Мдивнишвилини Темур Жўраев билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Аммо ҳали жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган Левани яна узатилган тўпга улгура олмади. 40-дақиқада эса Овековнинг ўзи “Пахтакор” дарвозаси томон жуда кучли зарба берди, аммо тўп дарвоза устидан кетди.

“Хоразм” иккинчи таймнинг бошида, аниқроғи 46-дақиқада ҳам гол уриши мумкин эди, аммо Рустам Қурбонбоевнинг чамаси 15 метрлардан берган зарбасини “Пахтакор” дарвозабони Темур Жўраев бартараф қилди. Тўпни ушлаб олган дарвозабон ўз жамоасининг навбатдаги хужумини бошлаб берди, ва бу хужум Гейнрихнинг голи билан ниҳоясига етди. Бу вазиятда урганчлик ҳимоячилар қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни Гейнрихга олдириб қўйишди. Саша дарров бир пас билан Стас Андреевни олдинга ташлади. Андреев чап қанотдан кириб келиб, “Хоразм” дарвозасига кучли зарба берди. Унинг зарбасини дарвозабон Ғайрат Ўдаев бартараф қилди, қайтган тўпга биринчи бўлиб Гейнрих етиб келди ва яна зарба берди. Иккинчи зарбани Ўдаев тугул Буффон ҳам қайтара олмасди, чунки Гейнрих деярли 4-5 метр масофадан зарба йўллаганди. Боз устига, голли зарба бераётган “Пахтакор” хужумчисига урганчликлардан ҳеч ким ҳалақит ҳам қилмаганди.

Ўтказиб юборилган голдан кейин “Хоразм” футболчилари хужумлар шиддатини янада оширишди. Жамоа мураббийлари ҳам хужумни кучайтириш учун майдонга ярим ҳимоячи Илёс Хайров ҳамда хужумчилар Сарвар Ибодуллаев ва Зафар Холмуродовни туширишди. Голли вазиятлар ҳам бўлди, лекин гол бўлмади. Масалан, 69-дақиқада Рустам Қурбонбоев яна бир марта 15 метрдан туриб кучли зарба берди. Аммо тўп яна Жўраевга келиб тушди.

Учрашув якунида “Пахтакор” ҳам ҳисобни ошириши мумкин эди, аммо икки вазиятда ҳам Ғайрат Ўдаев совуққонлик қилиб, зарбаларни бартараф қилди. Дастлаб Холматов Гейнрих билан “девор” услубида ўйнаб, Саша “Хоразм” дарвозасига таҳминан 3-4 метрлардан зарба берди, лекин Ўдаев позицияни тўғри эгаллагани боис, тўп хоразмлик “Бартез”нинг қўлига келиб тушди. 89-дақиқада эса Боян Миладинович жаримадан шунақанги кучли ва аниқ зарба йўлладики, тўп ракета тезлигида “Хоразм” дарвозасининг узоқ юқори тўққизлигига кириб кета бошлади. Аммо “Бартез” қандайдир мўъжиза кўрсатиб, тезкор ва чиройли сакрашда бу тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Хуллас калом, иккала томоннинг уринишлари ҳам, “Хоразм”нинг ўйинчи алмаштиришлари ҳам фойда бермади: учрашув бош ҳаками Султон Зайлобиддиновнинг финал хуштаги янграгунга 0:1 ҳисоби қадар ўзгармади.

Гарчи “Хоразм” ушбу учрашувда “Пахтакор”дан бир қатор устунликларга (ўз майдони, нотекис майдон, “пахтакорчи”ларнинг нотекис майдонда жароҳат олишдан қўрқиб ўйнашлари, меҳмонларнинг бош мураббийсиз ташрифи, уларнинг 10 киши бўлиб қолиши) эга бўлса ҳам, урганчликлар бу устунликлардан фойдалана олишмади.

Шуни ҳам эътироф этиш лозим-ки, “Хоразм” жамоаси ушбу учрашувда Ўзбекистоннинг супер ярим ҳимоячиси ва “Пахтакор”нинг ярми ҳисобланадиган Одил Аҳмедовни “ўйиндан чиқариб қўйиши” билан ҳам эсда қолди. Ҳар галгидек, бу вазифани “Хоразм”нинг хазорасплик иқтидорли ҳимоячиси Миржалол Қурбонов аъло даражада уддалади.Ушбу ёш футболчининг уринишлари туфайли Одил Аҳмедов майдонда деярли “кўринмади”.    

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида “Пахтакор”дан клуб вице-президенти Самвел Бабаян ва “Хоразм”дан бош мураббий Вали султонвллар иштирок этишди. Улар қуйидаги фикрларни билдиришди:

Самвел Бабаян, “Пахтакор” вице-президенти: “бугунги учрашувга биз пухта тайёргарлик кўрдик. Хусусан, “Хоразм” стадионидаги майдоннинг аҳволи ўта ёмонлигини хисобга олдик, бундай майдонда кураш асосан майдон марказида ва иккинчи қаватда кечишини инобатга олдик. Биз бугунги учрашуда тўғри тактика танлаганимиз эвазига ютдик, - деб ҳисоблайман. “Хоразм” ҳам яхши жамоа, унда яхши ижрочилар бор. “Бугунги учрашувда “Пахтакор”дан ижарага берилган Рўзимбой Аҳмедов ва Эркин Жабборов “Хоразм” сафида “Пахтакор”га қарши майдонга тушамади, бунга “Пахтакор” раҳбарияти қанчалик даражада алоқадор?” – деган саволингизга шундай жавоб бераман. Ҳақиқатдан ҳам биз ушбу икки футболчини “Хоразм”га ижарага бераётганимизда ижара шартномасида “Пахтакор”га қарши майдонга тушмайди” – деган бандни киритмадик. Чунки буни Ўзбекистон футбол федерацияси таъқиқлаб қўйган. Аммо ўша шартнома имзоланаётган пайтда биз “Хоразм” мураббийлари билан Рўзимбой ва Эркинни “Пахтакор”га қарши майдонга туширмаслик ҳақида оғзаки равишда келишиб олганмиз. Яъни, сизларнинг мураббийларингиз билан бизнинг ўртамизда бу масалада жентлменлик келишуви бор. Хусусан, биз тарафдан ушбу оғзаки келишувга Григорий Цейтлин эришган. Шахсан мен бу ҳолни нормал деб ҳисоблайман. Бутун дунёда шундай тажриба бор, ва биз шу тажрибани ўзимизда қўллаяпмиз холос” 

Вали Султонов, “Хоразм” бош мураббий: “Бугунги ўйинда ҳимоячиларимизнинг қўпол хатолари туфайли гол ўтказиб юборган бўлсак, хужум чизиғимиздаги ноаниқликлар туфайли гол ура олмадик ва натижада мағлубиятга учрадик. “Пахтакор” Осиё чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок қилаётган кучли жамоа. Шундай бўлса ҳам, бизнинг футболчилар ҳам уларга етарли қаршилик кўрсатишди, - деб ҳисоблайман”.

“ХОРАЗМ”-“ПАХТАКОР” – 0:1 (0:0)

Ўзбекистон чемпионати, Олий лига, 7-тур. 2010 йил 2 май (якшанба), “Хоразм” марказий стадиони, Урганч.

Бош ҳакам: Султон ЗАЙЛОБИДДИНОВ (Фарғона)

Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер УСМOНОВ (Тошкент) ва Валентин ШАШКОВ (Тошкент)

Заҳирадаги ҳакам: Исҳоқ ИБРОҲИМОВ (Нукус)

Назоратчи: Алишер АБДУЛЛАЕВ (Тошкент)


Гол: Александр Гейнрих – 47

Огоҳлантиришлар: Мурот Абдумуротов 30’, Рустам Қурбонбоев 52’, Гувончмуҳаммад Овеков 68’, Маъруф Пўлатов 89’ – Артур Геворкян 24’, 35’, Александр Гейнрих 73’.

Четлатиш: Артур Геворкян 35’.

“ХОРАЗМ”: Ғайрат Ўдаев, Обид Жўрабоев, Михаил Махвиладзе, Даврон Файзиев, Рустам Қурбонбоев, Маъруф Пўлатов, Гувончмуҳаммад Овеков, Мурот Абдумуротов (Илёс Хайров 53’), Левани Мдивнишвили, Миржалол Қурбонов (Зафар Холмуродов 52’), Маркс Қурамбоев (Сарвар Ибодуллаев 70’).

“ПАХТАКОР”:  Темур Жўраев, Боян Миладинович, Акмал Холматов, Асқар Жадигеров, Шерзодбек Каримов, Артур Геворкян, Александр Клецков, Одил Аҳмедов, Илҳом Суюнов, Станислав Андреев, Александр Гейнрих.