Oldingi o`yin

“ХОРАЗМ”-“БУНЁДКОР” – 0:1 (0:0)

Ўзбекистон чемпионати, Олий лига, 13-тур. 2010 йил 14 июнь (душанба), “Хоразм” марказий стадиони, Урганч, 12255 томошабин.

Davomini o'qing...
Navbatdagi o`yin

"ХОРАЗМ" - “НЕФТЧИ” -:-

Ўзбекистон чемпионати, Олий лига, 21-тур. 2010 йил 25 сентябрь (шанба), соат 18:00, "Хоразм" марказий стадиони, Урганч.

Davomini o'qing...
Milliy chempionat o`yinlari

Futbol bo’yicha O’zbekiston XIX-Milliy chempionati jadvali. Oliy liga. 12–turdan keyingi vaziyat.

Davomini o'qing...
So`rovnoma
O`zbekiston futbolu yaxshimi?
 
Mehmonlar


free counters

“Оқ тулпорлар” “темирчилар”дан мағлуб бўлишди

alt8 май куни Бекободда бўлиб ўтган “Металлург”-“Хоразм” учрашувини бемалол “зерикарли ўйиндаги зерикарли мағлубият”, - деса ҳам бўлаверади. Чунки ушбу учрашувда ғолиб жамоа футболчиларида ҳам, мағлуб жамоа футболчиларида ҳам ўйиннинг бошидан охиригача шиддат кўринмади. Вахоланки учрашувнинг бошланиши бу ўйин қизиқарли ўтишини ва муросасиз курашларга бой бўлишини таъминлаши керак эди. 

Ўйиннинг дастлабки дақиқасидаёқ урганчликлар бурчак тўпи ишлашди. Ўнг қанот бурчак байроқчаси ёнига ўрнатилган тўпни Илёс Хайров шундай даражада ёмон тепдики, тўп ердан кўтарила олмай, “Металлург” жарима майдонига чим устидан думалаб келаверди. Аммо мезбонларнинг ўйинчилари ҳам ерлатиб берилган бу тўпни бирин-кетин оёқларининг остидан ўтказиб юборишди. Охир-оқибат бурчакдан чала узатилган тўп “Хоразм”нинг қанот ярим ҳимоячиси Маркс Қурамбоевга келиб тушди. У эса 2-3 метрдан туриб Маъмур Икромовнинг даврозасини ишғол қилди ва учрашувдаги ҳисобни очди. Шундай қилиб, 2-дақиқадаёқ “Хоразм” ҳисобда олдинга чиқиб олди.

Аммо “Хоразм” футболчиларининг қувончи узоққа чўзилмади: орадан беш дақиқа ўтгач бекободликлардан Ҳикмат Хошимов ва Ғулом Халимтоев урганчликларнинг жарима майдонига кираверишда ўзаро пас ўйнаб, Халимтоев таҳминан 16 метрдан туриб Ғайрат Ўдаев дарвозасининг пастки чап бурчагига аниқ зарба йўллади. Гарчи Халимтоевнинг зарбаси кучли бўлмаса ҳам, “Хоразм” посбони тўпни бартараф қила олмади, ва натижада учрашувда ҳисоб тенглашди – 1:1.

Шундан сўнг ўйиндаги ташаббус сал бўлса ҳам “Металлург” футболчиларига ўтгандек кўринди. Улар майдон марказини ўз назоратларига олиб, бирин-кетин хужумлар уюштира бошлашди. Бу хужумлар унчалик тез ва шиддатли бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда “Хоразм” жарима майдонигача етиб келиб турди. Учрашувнинг 33-дақиқасида уюштирилган хужумда Ғулом Халимтоев жамоадоши Илёс Қурбоновни “Хоразм” дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқарди. Тўпга югуриб чиққан Ғайрат Ўдаев жарима майдонига кириб келаётган Илёс Қурбонов билан тўқнашиб кетди ва рақибини жарима майдони ичида йиқитди. Шу тариқа “Металлург” футболчилари пенальти ишлашди. 34-дақиқада ушбу пенальтини Шуҳрат Йўлдошев аниқ бажариб, ҳисобни 2:1га етказди.

Биринчи таймда “Хоразм” футболчилари ҳам ҳавфли, лекин шиддатсиз хужумлар уюштириб туришди. Жумладан, урганчликларнинг чап қанот ярим ҳимоячиси Илёс Хайров бир неча бор узоқдан зарбалар йўллаб, “Металлург” дарвозасини ишғол қилмоқчи бўлди. Аммо унинг зарбалари ноаниқ кетди. Гоҳида эса Хайровнинг зарбаларини Маъмур икромов бартараф қилиб турди.

Учрашувнинг иккинчи тайми ҳам ҳудди биринчи таймига ўхшаб, икки жамоа футболчиларининг имиллаб юришлари ва зўрға етиб борадиган паслари билан бошланди. Учрашувнинг 50-дақиқасида “Металлург” футболчилари ана шундай “касал” паслардан бирини “Хоразм” жарима майдонининг қоқ ўртасида бир ўзи турган Ҳикмат Хошимовга оширишди. “Металлург” сардори ҳам ўзига келган “касал” пасга монанд равишда шошилмасдан, тўпни бемалол қабул қилиб, меҳмонлар дарвозаси томонга бурилиб, ерлатиб унчалик кучли бўлмаган зарба берди. Ушбу зарба жарима майдони ичида томошабин бўлиб турган урганчлик футболчилардан ҳам, дарвозабондан ҳам ўтиб, “Хоразм” дарвозасининг тўридан жой олди. Шу тариқа ҳисоб 3:1 кўринишини олди.

Ушбу голдан сўнг хоразмлик футболчилар сал қимирлаб қолишди. Натижада “Металлург” дарвозаси олдида яна ҳавфли вазиятлар юзага кела бошлади. Уларнинг энг ҳавфлиси учрашувнинг 57-дақиқасида рўй берди: ўнг қанотдан катта тезликда кириб келган Маркс Қурамбоев “Металлург” жарима майдони остонасида турган Гувончмуҳаммад Овековга пас берди. Туркманистонлик легионер футболчининг зарбасини Маъмур Икромовнинг ўзи эмас, орқасидаги дарвозанинг тўсини қайтарди.

Учрашувнинг қолган вақтида икки жамоа футболчилари “Металлург” стадионидаги майдоннинг марказида энди униб чиқа бошлаган майсани босқилаш билан машғул бўлишди.

Шуни айтиш керакки, “Металлург” билан бўлган учрашувда ҳам “Хоразм” жамоасининг ярим ҳимоячилари олдинги ўйинлардаги каби кўплаб қўпол хатоларга йўл қўйишди. Бу борада жамоанинг энг жонкуяр ўйинчиларидан бири Рустам Қурбонбоевни таниб бўлмай қолди. Рустам камида 8-7 марта тўпни майдон марказида рақибларига олдириб қўйди. Чунончи, 45+1-дақиқада Қурбонбоевнинг тўп йўқотиши натижасида бекободлик Илёс Қурбонов ўнг қанотдан югуриб кетиб, “Хоразм” жарима майдонига ёриб кирган Илья Коваленкога пас берди. Агар Коваленко ушбу тўпга улгурганда, “Хоразм” дарвозаси яна бир бор ишғол қилиниши аниқ эди. Рақибларига тўп олдириб қўйишда, афсуски, Гувончмуҳаммад Овеков ҳам “ажралиб” турди.

“МЕТАЛЛУРГ”-“ХОРАЗМ” – 3:1 (2:1)

Ўзбекистон чемпионати, Олий лига, 8-тур. 2010 йил 8 май (шанба), “Металлург” стадиони, Бекобод.

Бош ҳакам: Марат ИСМОИЛОВ(Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳусниддин ШОДМОНОВ (Бухоро) ва Бобур ҚОДИРОВ (Бухоро)

Заҳирадаги ҳакам: Шуҳрат БОЗОРОВ (Косонсой)

Назоратчи: Александр ПОПОВ (Тошкент)

Голлар: Ғулом Халимтоев 7’, Шуҳрат Йўлдошев 34’ (пен.), Ҳикмат Хошимов 50’ – Маркс Қурамбоев 2’.

Огоҳлантириш: Шуҳрат Йўлдошев 82’.

“МЕТАЛЛУРГ”:  Маъмур Икромов, Одил Исабоев (Нозим Эсонов 79’), Саидкомил Акбаров, Ҳикмат Хошимов, Ғулом Халимтоев, Умид Тожимов, Шуҳрат Йўлдошев, Файзулла Аҳмедов, Даврон Каримқулов, Илёс Қурбонов (Абдували Мўминов 72’), Илья Коваленко (Зоҳид Абдуллаев 57’).

“ХОРАЗМ”: Ғайрат Ўдаев, Азаматбек Исаев, Михаил Махвиладзе, Даврон Файзиев, Рустам Қурбонбоев, Маъруф Пўлатов, Гувончмуҳаммад Овеков (Бахтиёр Ашурматов 76’), Маркс Қурамбоев, Зафар Холмуродов (Дос Чагос Эвертон 65’), Зафар Полвонов (Жаводулла Ибрагимов 56’), Илёс Хайров.