Oldingi o`yin

“ХОРАЗМ”-“БУНЁДКОР” – 0:1 (0:0)

Ўзбекистон чемпионати, Олий лига, 13-тур. 2010 йил 14 июнь (душанба), “Хоразм” марказий стадиони, Урганч, 12255 томошабин.

Davomini o'qing...
Navbatdagi o`yin

"ХОРАЗМ" - “НЕФТЧИ” -:-

Ўзбекистон чемпионати, Олий лига, 21-тур. 2010 йил 25 сентябрь (шанба), соат 18:00, "Хоразм" марказий стадиони, Урганч.

Davomini o'qing...
Milliy chempionat o`yinlari

Futbol bo’yicha O’zbekiston XIX-Milliy chempionati jadvali. Oliy liga. 12–turdan keyingi vaziyat.

Davomini o'qing...
So`rovnoma
O`zbekiston futbolu yaxshimi?
 
Mehmonlar


free counters

Стандартлар “Насаф”га ғалаба келтирди

altФутбол бўйича Ўзбекистон XIX-миллий чемпионати Олий лига жамоаларининг 11-тури доирасида 28 май куни Урганчда ўтказилган “Хоразм”-“Насаф” учрашувида “қизил аждарлар” ўйинда юзага келган стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиб, “оқ тулпорлар” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мазкур учрашув “сценарийси” ўтган турда Тошкентда “Локомотив”га қарши ўтказилган ўйин “сценарийси”ни такрорлади, - десак муболаға бўлмайди. Чунки “Хоразм” биринчи голни стандарт вазиятдан, иккинчисини эса яна пенальтидан ўтказиб юборди. Қизиғи шунда-ки, урганчликлар пенальтини яна ўзлари “яратишди”: ўз жарима майдони ичида яна қўл билан ўйнашди.

“Хоразм”-“Насаф” учрашувининг илк дақиқалариданоқ қаршиликлар Урганчга ғалаба учун ташриф буюрганликларини намойиш эта бошлашди: кетма-кет хужумлар уюштира бошлашди. Аввалига улар 3-4 марта ҳавфли бурчак тўпларини ижро этишди, кейинчалик эса “Хоразм” дарвозасини яқин масофалардан туриб нишонга ола бошлашди. Жумладан, 8-дақиқада ажойиб тарзда узатилган бурчак тўпига бўйдор “аждар” Ҳамза Каримов боши билан кучли зарба берди, аммо Ғайрат Ҳасанов тўпни сакрашда эгаллади. 20-дақиқада эса кичик бўйли “аждар” Кенжа Тўраев 4-5 метрдан туриб, “қайчи” усулида зарба берди, бироқ бу зарба кучсиз ва ноаниқ чиқди.

Шундан сўнг “Хоразм” ҳам хужумларга зўр бера бошлади. Урганчликлар олдинги чизиқдаги Илёс Хайров ва Зафар Полвоновларга ҳаволатиб паслар ошириб бериб туришди. 24-дақиқада “Хоразм” ярим ҳимоячиси ва сардори Рустам Қурбонбоев Зафар Полвоновни бир пас билан “Насаф” дарвозабони Дмитро Казаченко билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Полвонов бу имкониятдан унумли фойдаланди: кучли зарба билан “Насаф” дарвозасини ишғол қилди.

Урилган гол урганчликларни қанчалик руҳлантириб юборган бўлса, қаршиликларни шунчалик ғазаблантириб юборди. Бу голнинг таъсиридан майдонда очиқ ва хужумкор футбол бошланиб кетди. Эндиликда ҳавфли вазиятлар кетма-кет ё Ғайрат Ҳасанов, ё Дмитро Казаченко дарвозалари олдида содир бўла бошлади. Шундай вазиятлардан бирида, яъни учрашувнинг 40-дақиқасида “Насаф” яна бир бор бурчак тўпи ишлади. Ушбу бурчак тўпи ҳам “Хоразм” жарима майдонига аввалгилари каби кескин тарзда оширилди. Ҳаммадан баланд сакраб, тўпга боши билан зарба берган Артём Филипосян “Хоразм” дарвозасининг ўнг юқори бурчагини “забт” этди – 1:1.

Иккинчи тайм “Хоразм” футболчиларининг ҳавфли хужумлари билан бошланди. Дастлаб, 47-дақиқада Зафар Полвонов рақиб дарвозасига қаратиб жуда кучли ва чиройли зарба йўллади, бироқ унинг зарбаси дарвозанинг ўнг юқори “тўққизлиги”дан салгина баланд кетди. 52-дақиқада ярим ҳимоячи Дос Чагос Эвертон шериги Илёс Хайровни бирга-бир вазиятга чиқариш учун ажойиб пас оширди. Аммо Хайров негадир бу пасга югурмай, жойида тураверди.

“Насаф” футболчиларининг хужумлари эса асосан ҳаволатиб оширилган паслар орқали ташкил қилинди. “Қизил аждарлар” аутдан оширган тўпларни ҳам, бурчакдан узатилган тўпларни ҳам, жарималардан оширилган тўпларни ҳам ҳаволатиб туриб, аввал бўйдор Сергей Кротга, у эса ўз навбатида бундай тўпларни боши билан бошқа бўйдор шерикларига узатиб, гол уришга ҳаракат қилишди. 63-дақиқада қаршиликлар аутдан ҳаволатиб туриб, “Хоразм” жарима майдонида турган Сергей Кротга пас беришди. Ушбу тўпга Крот билан бирга “Хоразм” ҳимоячиси Михаил Махвиладзе ҳам сакради. Икки футболчининг ҳаводаги яккакураши натижасида аутдан узатилган тўп Махвиладзенинг қўлига тегди ва учрашув бош ҳаками Бахтиёр Тоғаев ҳақли равишда пенальти белгилади. 64-дақиқада Жаҳонгир Жиямуродов бу пенальтини голга айлантирди – 1:2.

Ўтказиб юборилган голдан кейин “Хоразм” футболчилари хужумларни янада кучайтиришди. Аммо бундан наф чиқмади, чунки “Хоразм”нинг олдинги чизиқдаги футболчиларидан Зафар Полвонов бутун учрашув давомида югуравериб чарчаб қолган бўлса, иккинчи таймда заҳирадан майдонга тушган Зафар Холмуродов эса ўзига узатилган тўпларга шошилмасди: ё касал одамларга ўхшаб секин югурарди, ё ортиқча вазнли одамларга ўхшаб кеч ва паст сакрарди. Яна бир вазиятда урганчликлар Холмуродовга шундай қулай пас узатишди-ки, ён тарафдан келган бу тўпга фақат зарба бериш керак эди. Яъни битта зарба билан “Насаф” даврозаси ишғол қилиниши мумкин эди. Аммо Зафар Холмуродов негадир бу тўпга зарба бериш тугул, тегмади ҳам. Вилоятдошларининг байрамини бузгиси келмадими ёки зарба беришга ортиқча вазни ҳалақит қилдими, ақли етмадими, тезлиги етмадими – Худо билади!

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида жамоалар мураббийлари қуйидаги фикрларни билдиришди:

Виктор КУМИКОВ (“Насаф” бош мураббийи): “Бугунги учрашув тенг курашлар остида ўтди. Биз стандарт вазиятлардан унумли фойдаланганимиз учунгина ғалаба қозондик. Чунки бунақа расво майдонда ғалаба қозонишнинг бошқа йўли йўқ: бундай майдонда комбинацион футбол намойиш этишнинг, яратувчанлик ишларини амалга оширишнинг иложи йўқ. Мен “Хоразм” стадионидаги футбол майдонинг аҳволини кўриб ҳайрон қолдим. Олдинги ўйинларда “Олмалиқ”нинг майдонини кўриб, “Ўзбекистонда бундан ёмонроқ майдон бўлмаса керак”, - дегандим. Энди қарасам, ундан ҳам ёмон майдон бор экан. Урганчда бор экан. Айтишади-ку: “Ҳамма нарсанинг асл даражаси таққослаганда билинади”, - деб. Менимча, Иккинчи Жаҳон уруши пайти бомбалар остида қолиб кетган футбол майдонлари ҳам “Хоразм”нинг майдоничалик шарманда бўлмаган бўлса керак. Хоразмликларнинг майдони ҳудди бомба тушган далани эслатади. “Хоразм” аутсайдерликдан чиқиб кетиши учун клубда кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошириш керак. Аввало клубнинг инфратузилмасини яратиш керак. Ахир, “Хоразм”да инфраструктура деган нарса йўқ-ку! Эшитишимча, жамоанинг машғулот майдонлари ҳам йўқ эмиш, жамоа мана шу стадионнинг ўзида машғулот ўтказармиш. Ахир, олий лига жамоасида ҳеч бўлмаганда иккита алоҳида машғулот майдони бўлмайдими?! Бундан ташқари, “Хоразм” жамоасида футболчиларнинг истиқомат қилиши учун алоҳида база ҳам йўқ экан. Хоразмдек вилоятнинг бош жамоасида база йўқлигини қандай тушуниш мумкин?! “Хоразм” жамоаси учун кичкина бир база ва атиги иккита машғулот майдони қуриш Хоразм вилояти учун қийинми?! Бизнинг Қашқадарёга бориб кўринг: ҳар бир клубимизнинг алоҳида базаси ва камида 3-4 машғулот майдони бор. Масалан, бу йилнинг ўзида фақат Қарши шаҳрининг ўзида “Насаф” учун тўртта машғулот майдони барпо этилди. Шу тўртта майдондан биттаси – сунъий қопламали майдон. Хоразмда эса бутун бир вилоятга битта майдон бор холос. Унинг аҳволи ҳам, боя айтганимдек, Иккинчи Жаҳон уруши пайти бомбалар остида қолиб кетган далаларни эслатади”.

Олимжон РАҲМОНОВ (“Хоразм” катта мураббийи): “Бу учрашувда ҳам, ҳудди олдинги учрашувдаги каби биз стандартлардан, яъни жаримадан ва пенальтидан голлар ўтказиб юбордик. Пенальтини эса яна қўлимиз билан ўйнаб, ўзимизга ўзимиз “орттирдик”. Майдоннинг ёмонлиги ҳам ҳар уй учрашувида бизга панд бермоқда. Лекин шунга қарамай, бугун майдонга тушган таркиб яхши ўйнади. Бугун биз ўйинни ёшларимизга ишониб топширдик. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсак ҳам, ёшларимиз бизнинг ишончимизни оқлашди. Яъни улар курашувчан ўйин намойиш этишди”.


“ХОРАЗМ” – “НАСАФ”– 1:2 (1:1)

Ўзбекистон чемпионати, Олий лига, 10-тур. 2010 йил 28 май (жума), “Хоразм” марказий стадиони, Урганч.

Бош ҳакам – Бахтиёр ТОҒАЕВ (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар – Холмат МИРЗААҲМЕДОВ (Тошкент вилояти) ва Владлен ЛУШИН (Гулистон)

Заҳирадаги ҳакам – Исҳоқ ИБРОҲИМОВ (Нукус)

Назоратчи – Евгений КАЗАКОВ (Тошкент)


Голлар: Зафар Полвонов 24’ – Артём Филипосян 40’, Жаҳонгир Жиямуродов 64 (пен.).

Огоҳлантиришлар: Миржалол Қурбонов 65’ – Ботир Қодирқулов 44’, Сергей Крот 58’, Жаҳонгир Жиямуродов 66’.

“ХОРАЗМ”: Ғайрат Ҳасанов, Азамат Исаев, Михаил Махвиладзе, Миржалол Қурбонов, Рустам Қурбонбоев (Азизхон Ибрагимов 53’), Обид Жўрабоев, Маркс Қурамбоев (Жаводулла Ибрагимов 67’), Мурот Абдумуротов (Зафар Холмуродов 59’), Дос Чагос Эвертон, Зафар Полвонов, Илёс Хайров.

“НАСАФ”: Дмитро Казаченко, Мақсудбек Каримов, Ботир Қораев, Ботир Қодирқулов (Рустам Қодиров 58’), Жаҳонгир Жиямуродов, Кенжа Тўраев (Сергей Крот 33’/Олег Мельник 83’), Лутфулла Тўраев, Ҳамза Каримов, Артём Филипосян, Камолиддин Мурзоев, Жасур Бобоев.