“Нефтчи”-“Хоразм”: Пенальтини қандай ижро этиш керак?
Ўтган шанба куни «Нефтчи» қаторасига учинчи марта ўз майдонида ғалаба қозонди. Жамоанинг сафардаги мағлубиятлари мухлисларни шу куни ўйингоҳни тўлдиришларига тўсқинлик қила олмади ва учрашувга 13 мингдан ортиқ мухлислар ташриф буюришди. Жамоалар ўйиндан аввалги чигал-ёзди машқларини бажариш учун майдонга чиқиб келишганида, маҳаллий мухлислар “Нефтчи” сафида кўп йиллар тўп сурган дарвозабон Ғайрат Ҳасановни гарчи рақиб жамоа таркибида бўлса-да, илиқ қарсаклар билан қарши олишди. Бироқ, ушбу учрашувдаги воқеалар ривожи қандай ривожланишини ҳали ҳеч ким билмас эди.
Гарчи ушбу учрашув турнинг марказий ўйини ҳисобланмаса-да, ўйинни бошқариш мамлакатимизда сўнгги йиллардаги энг кучли ҳакам ҳисобланган Равшан Эрматов чекига тушган эди. Ажабланарлиси, учрашув бошланмасидан аввал, ўйингоҳга йиғилган мухлислар “Равшан! Равшан!” ҳайқирилари остида ушбу ҳакамни кутиб олишди. Агарда хотирам панд бермаса, ҳакамни шундай тантанали тарзда кутиб олиниши биринчи маротаба рўй бериши эди. Албатта, учрашув давомида ҳакам ҳақига газетада ёзиб бўлмайдиган сўзлар ҳам ишлатилиб турилди. Бироқ, бу футбол, унинг ҳиссиётини жиловлаб бўлмайди...
Ўйин анча суст бошланди. “Нефтчи” футболчилари ўйиндан олдинги чигал-ёзди машғулотлари вақтида куч йўқотиб қўйгандек таассурот уйғотишди. Мезбонларнинг жуда шошилмасдан уюштирган ҳужумлари хоразмликлар учун айтарли қийинчилик туғдирмади. Тез орада меҳмонлар хавфли вазиятларни содир эта бошлашди. “Хоразм” таркибидаги Ҳолмуродов-Аҳмедов тандеми шу куни “Нефтчи” ҳимоячиларига етарли ташвиш туғдирди. Бунинг устига, “Нефтчи” ҳимоячилари қуёш нурларидан таъсирлангандек, ушбу тандемни ишончли қўриқлаша олишмади. Мансур Саидов ва Азиз Алижоновларнинг ҳатти-ҳаркатлари натижасида 15-дақиқага келиб хавфли кўриниш олди ва бу ҳужум жарима зарбасини белгилаш билан якун топди. Ушбу жарима ижро этилгач, фарғоналиклар ялпи ҳужумга ташландилар. "Хоразм" бўлса, қарши ҳужум тактикасида ўйин намойиш эта бошлашди. Меҳмонларнинг ўйини Аҳмедов ва Ҳолмуродовларнинг тезкор югуришларга қурила борди. 22-дақиқада Зафар гол киритиш учун яхши имкониятга эга бўлди, лекин боши билан урган тўпи манзилга аниқ бормади.
Меҳмонлар дарвозаси олдида ҳақиқий ҳавф 30-дақиқаларга келиб амалга оширилди. Саидов ва Алижоновларнинг интилишлари самара берди ва Бердиев тўп тепиш учун қулай вазиятга чиқиб қолди. Ғайрат Ҳасанов ушбу зарбани қайтарди-ю, бу пайтда қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этиб бўлганди. Вали Султонов жамоаси ушбу вазиятга майдон бўйлаб кенгайтирилган ҳужум билан жавоб қайтаришди. Фақатгина сўнги зарба аниқ бўлиб чиқмади. Бу орада "Нефтчи" босим ўтказишда давом этарди. Биринчи бўлимнинг охирида барибир мезбонлар гол киритишди. Ушбу гол классик тарзда ижро этилди. Бердиев Ҳолиқов жуфтлигининг бир-бирлари билан чиройли тўп узатишлари оқибатида Алишер ўзига берилган имкониятдан фойдалана олди. Тўп бориб Ғайрат Ҳасановнинг дарвозасига тушди, 1:0.
Киритилган голдан асабийлашган дарвозабон Алишер Ҳолиқов билан уришиб кетади ва майдонда икки жамоа ўртасида жанжал бошланди. Беш дақиқага яқин келишмовчилик Ғайрат Ҳасановнинг майдондан четлатилиши билан якун топди. Дарвозабоннинг четлатилиши меҳмонлар учун катта йўқотиш бўлди. Иккинчи дарвозабон Эркин Жаббаров ҳужумчи Рўзим Аҳмедовни алмаштирди. Ўйин тугугач, асабларини жиловлаб олган Ғайрат Ҳасанов "Нефтчи" мухлисларидан узр сўради.
Иккинчи бўлимда камчилик бўлиб қолган "Хоразм" жамоаси ўйинда деярли ўзгартириш қила олмади. Рўзим Аҳмедовнинг майдонда йўқ, Ҳолмуродов бўлса, умуман кўринмай қолди. "Нефтчи" бўлса, ҳужумга зўр берарди. Шундай ҳужумларнинг бири ижро этилётган пайтда Бердиевни жарима майдончасида йиқитишади, лекин ҳакамнинг ҳуштаги чалинмади.
Шундан сўнг, Юрий Саркисян Иқбол Акрамовнинг ўрнига Умид Исоқовни туширди ва айтиш керакки, керакли ўзгартиришни амалга оширди. Умид фарғоналикларнинг ҳужумини анчайин кучайтириб берди. Алдамчи ҳаракатлари билан жарима тўпини ишлашга муваффақ бўлди-ю, аммо зарба ноаниқ ижро этилди. Иккинчи бўлининг охирги 10 дақиқасида "Нефтчи" ҳисобни йириклаштириши мумкин эди. 78-дақиқада Ибрагимов қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди. Алижонов ижро этган жарима тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришдилар. 84-дақиқада Саидов Умид Боқиевга ажойиб тарзда тўпни ташлаб беради, аммо дарвозабон ўз ўрнида. Орадан беш дақиқа ўтгач, Бердиев майдон марказидан ёриб киради ва Овеков томонидан қўполик туфайли тўхтатилади. Ҳакам пенальтини кўрсатади. Алижонов аниқ зарбасидан сўнг тўп дарвозага киради. Учрашувни Равшан Эрматов бошқарарди. Тўп тепилаётган пайтда "Нефтчи" футболчиларидан бири жарима майдончасига кириб кетгани учун зарба қайтадан тепилиши кўрсатади. Бунинг оқибатида норози бўлган бир нечта футболчилар ҳакам билан тортишиб кетишди. Алижонов иккинчи маротаба пенальтини қайта тепади. Бу сафар ўзига бўлган ишонч камлик қилдими, тўп дарвозабоннинг оёғига бориб тегади. Жарима майдончасида тўп учун кураш қизиётган пайтда ҳакам яна ўн бир метрлик зарбани қайта тепишни кўрсатади. Бу сафар қоидани дарвозабон бузганди. Учинчи марта пенальти қайта ижро этилди. Тўп бориб дарвозабонни бошига тегади ва йўналишни ўзгартириб майдон ташқарисига чиқиб кетади. Бу ўйинда пенальтида гол киритилилмади.
Учрашув охиригача ҳисоб ўзгармай қолди. "Нефтчи" навбатдаги ғалабани қўлга киритди. Олдинда фарғоналикларни Тошкентнинг икки гранди билан учрашув кутмоқда. "Бунёдкор"га сафар ва "Пахтакор"ни ўзида қабул қилиш.
“НЕФТЧИ” – “ХОРАЗМ” – 1:0 (1:0)
Ўзбекистон чемпионати, Олий лига, 6-тур. 2010 йил 24 апрель, “Фарғона” стадиони, Фарғона, 13528 томошабин.
Бош ҳакам: – Равшан ЭРМАТОВ (Тошкент) – 9,6.
Ёрдамчи ҳакамлар: – Рафаэль ИЛЁСОВ (Тошкент) – 9,4 ва Абдулҳамидулло РАСУЛОВ (Тошкент) – 9,4.
Заҳирадаги ҳакам: – Т. ТЎХТАСИНОВ (Андижон) - 9.
Назоратчи: Артём АРУТЮНОВ (Тошкент).
Гол: Алишер Ҳолиқов – 43’.
Огоҳлантиришлар: Санжар Асқаралиев - 80’ – Жаводулла Ибрагимов - 78’, Гувончмуҳаммад Овеков - 88’, Михаил Махвиладзе - 90+1’.
Четлатиш: Ғайрат Ҳасанов - 45’.
Ноаниқ бажарилган пенальти: Азиз Алижонов - 90’.
“НЕФТЧИ”: Юрий Цой, Максим Усмонов, Мансур Саидов, Азиз Алижонов, Анвар Бердиев (Вохид Шодиев, 77), Дилёрбек Эрматов, Алишер Холиқов (Умид Исоқов, 69), Ислом Тўхтахўжаев, Иқбол Акрамов (Умид Боқиев, 57), Санжар Асқаралиев, Асқар Муҳиддинов.
“ХОРАЗМ”: Ғайрат Ҳасанов, Обид Жўрабоев, Михаил Махвиладзе, Даврон Файзиев, Гувончмуҳаммад Овеков, Маъруф Пўлатов, Рустам Қурбонбоев (Жаводулла Ибрагимов - 71’), Мурот Абдумуротов, Зафар Холмуродов, Рўзимбой Аҳмедов (Эркин Жабборов - 44’), Илёс Хайров (Миржалол Қурбонов - 62’).
Манба: “Чемпион” газетасининнг 2010 йил 27 апрельдаги 17-сони.
“ХОРАЗМ” ФК РАСМИЙ САЙТИНИНГ ИЗОҲИ:
Ҳурматли ўқувчилар ва “Хоразм” жамоасининг мухлислари!
24 апрель куни Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган “Нефтчи”-“Хоразм” учрашувига “Хоразм” футбол клубининг матбуот котиби Бобомурод Абдулла олиб кетилмаганлиги боис, “Хоразм” ФКнинг www.xorazmfk.com сайти ушбу учрашув ҳақида сизларга ахборот етказишда кечикишга ва фарғоналик журналист Алексей Глазуновнинг “Чемпион” газетаси учун ёзган шарҳини жойлаштиришга мажбур бўлди. Шуни эслатиб ўтамиз-ки, ушбу қисқача шарҳнинг муаллифлик ҳуқуқлари журналист Алексей Глазуновга ва “Чемпион” газетасига тегишлидир.
Юқоридаги сабабларга кўра, 6-турнинг “Нефтчи”-“Хоразм” учрашуви ҳақидаги маълумотни жуда кеч етказгани учун ҳамда бошқа манбаларнинг шарҳини тақдим қилгани учун WWW.XORAZMFK.COM САЙТИ СИЗЛАРДАН УЗР СЎРАЙДИ.