Oldingi o`yin

“ХОРАЗМ”-“БУНЁДКОР” – 0:1 (0:0)

Ўзбекистон чемпионати, Олий лига, 13-тур. 2010 йил 14 июнь (душанба), “Хоразм” марказий стадиони, Урганч, 12255 томошабин.

Davomini o'qing...
Navbatdagi o`yin

"ХОРАЗМ" - “НЕФТЧИ” -:-

Ўзбекистон чемпионати, Олий лига, 21-тур. 2010 йил 25 сентябрь (шанба), соат 18:00, "Хоразм" марказий стадиони, Урганч.

Davomini o'qing...
Milliy chempionat o`yinlari

Futbol bo’yicha O’zbekiston XIX-Milliy chempionati jadvali. Oliy liga. 12–turdan keyingi vaziyat.

Davomini o'qing...
So`rovnoma
O`zbekiston futbolu yaxshimi?
 
Mehmonlar


free counters

КОМЕДИЯ, ёки ЎФФ матбуот котиби Рустам Қўчқоровнинг расмий нуқтаи назарига норасмий жавоб

altКеча, яъни 19 сентябрь куни, www.uff.uz сайтида ЎФФ матбуот котиби Рустам Қўчқоров (ушбу сайтдаги ўз блогида) менинг “Пахтакор” футбол клуби ЎФФни ва ЎзПФЛни писанд қилмайдими?” сарлавҳали мақоламга ва унда баён этилган воқеага ўзининг “расмий нуқтаи назар”ини билдирибди. Ўз фикрлари битилган мақолага ёш котиб “Трагедия”, - деб сарлавҳа қўйибди. Афтидан, мен ва Тўхтамирзаев ўртасида бўлиб ўтган низо ва унинг интернет саҳифаларига олиб чиқилиши Рустам Қўчқоровга фожиадек туюлган бўлса керак. Ҳақиқатдан ҳам, бундай олиб қаралса, 18 сентябрдаги “Пахтакор”-“Хоразм” учрашувидан кейин “Пахтакор” матбуот котиби мени ўз жамоам “Хоразм” иштирокидаги учрашувнинг матбуот анжуманига қўймасдан, ЎФФ ва ЎзПФЛ қоидаларини ва аккредитацияларини бир пулга олмаслиги - ҳақиқий ТРАГЕДИЯ. Аммо бу масала юзасидан ЎФФ матбуот хизмати раҳбари Рустам Қўчқоровнинг билдирган фикрлари – қип-қизил КОМЕДИЯ!

Рустам Қўчқоровнинг фикрлари комик характерга эга эканлигини унинг “Трагедия”сидан олинган қуйидаги мисоллар билан исботлашга ҳаракат қиламан.

Рустам Қўчқоровнинг БИРИНЧИ КОМИК ФИКРИ: “Тушгунтираман: “Пахтакор” футбол клуби ўзининг уй учрашувларига қандайдир сабаблар туфайли (маълум ёки номаълум -фарқи йўқ) бирор-бир журналистни қўймасликка тўла ҳаққи бор. Марҳамат, ёқмаётган бўлса ёзинг. Ёмонланг жамоани. Аммо “Пахтакор”нинг бунга ҳаққи бор. Сабаби оддий. ПФЛ томонидан 200 га яқин журналистга чемпионат баҳслари учун аккредитация қоғозлари берилган. Аммо, ўйингоҳларда табиийки бунча матбуот ўриндиғи ва матбуот анжумани хонасида жой йўқ”.

Энди мен ҳам тушунтираман: ҳурматли ЎФФ матбуот котиби Рустам Қўчқоров! Мен ўз мақоламда “Хоразм” иштирокидаги ЎЙИНГА ЭМАС, яъни стадиондаги ўриндиқлар сони чегараланган матбуот ложасига эмас, балки ўйиндан кейинги МАТБУОТ АНЖУМАНИГА қўйилмаганим ҳақида ёзганман. “Пахтакор” матбуот котиби Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва “Пахтакор” расмий сайти ҳам мени ЎЙИНГА ЭМАС, яъни стадиондаги ўриндиқлар сони чегараланган матбуот ложасига эмас, балки айнан ўйиндан кейинги МАТБУОТ АНЖУМАНИГА қўйишмаганини таъкидлашган. Ёки Сиз стадионнинг пресс-ложаси билан конференц-залининг фарқига бормайсизми? Юқорида ёзган гапларингиз ҳақиқий КОМЕДИЯ эмасми?! 

Бундан ташқари, ўриндиқлар масаласини қаердан ўйлаб топдингиз, Рустам? Ахир, мен ўз мақоламда  “Хоразм” иштирокидаги ўйиннинг матбуот анжуманига конференц-залда ЎРИНДИҚЛАР ЕТИШМАСЛИГИДАН ЭМАС, балки “Пахтакор” матбуот котиби Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, гўёки, мен “Хоразм”дан бўшатилганим ва гўёки “Пахтакор”га туҳмат ёғдирганим сабабли қўйлмаганим ҳақида шикоят қилганман-ку. Ёки мақоламнинг бирор жойида: “Курсилар етишмаганидан кира олмадим матбуот анжуманига”, - деб ёздимми? Боз устига, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва “Пахтакор” расмий сайти ҳам ўйиндан кейинги матбуот анжуманига мени конференц-залда ЎРИНДИҚЛАР ЕТИШМАСЛИГИДАН ЭМАС, балки, гўёки, “Хоразм”дан бўшатилганим ва, гўёки, “Пахтакор”га туҳмат ёғдирганим сабабли қўйлмаганим ҳақида таъкидлашган. Мен ҳам, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳам, “Пахтакор” расмий сайти ҳам битта сабаб ҳақида гапираётган бир пайтда, Сиз нега ўчинчи бир сабабни – яъни ўриндиқлар масаласини кўтариб чиқяпсиз, Рустам Қўчқоров?

Рустам Қўчқоровнинг асосий масала қолиб, ўриндиқлар баҳонасини ўйлаб топганини ўқиб, эсимга эски бир латифа тушиб кетди. Бир замонлар гапни олиб қочаверадиган бир одам бўлган экан. Ундан бирор муаммо тўғрисида сўралса, доимо бошқа нарса тўғрисида жавоб бераркан. Бир куни ўша одамдан сўрашибди: “Моисей Соломонович, кеча ўрмонда Абрам Иосифович Сизнинг юзингизга мушт туширибди. Шу гап ростми?”. Шунда Моисей Соломонович қизиқувчанларга: “Э-э-э, нима деяпсизлар?! Қанақа ўрмон?! Ўзи ён атрофда атиги 2-3 дарахт бор эди!” - деб жавоб берган экан.

Яъни кекса Моисей Соломонович мушт туширилган-туширилмаганлиги масаласи қолиб, ўрмон ва дарахтлар масаласи ҳақида жавоб берган экан. Бизнинг Рустам .....вич (ЎФФ матбуот котибининг “отчество”сини билмайман) ҳам матбуот анжуманига қўйилмаганим масаласи қолиб, ўриндиқлар масаласи бўйича жавоб қайтарибди. Қойил! Юқоридаги латифа қанчалик кулгили бўлса, Рустам Қўчқоровнинг баҳоналари ҳам шунчалик кулгили! Ҳақиқий КОМЕДИЯ! 

Ўзи “Пахтакор”-“Хоразм” учрашуви пайтида “Пахтакор” стадионининг пресс-ложасида ҳам, конференц-залида журналистлар ва умуман одам камлигидан ўриндиқлар марҳум санъакторимиз Ҳожибой Тожибоев айтганидек БЎМ-БЎШ эди. Агар мабодо “Пахтакор” стадионининг матбуот анжуманлари хонасида менга ўриндиқлар етмай қолган тақдирда ҳам, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев аввало менга, яъни рақиб жамоа “Хоразм”нинг матбуот котибига жой топиб бериши шарт эмасми?! Ёки конференц-залга кириб олиб, журналистлар учун мўлжалланган курсиларни банд қилган “Пахтакор” мухлисларини иссиқ жойларидан қўзғаб бўлмайдими?!

ЎФФ матбуот котиби Рустам Қўчқоровнинг “Трагедия”сидан ҳақиқий КОМЕДИЯ келиб чиқяпти: тасаввур қилинг, мабодо “Пахтакор”-“Бунёдкор” учрашувига журналистлар кўп келиб, пресс-ложада ва конференц-залда жой қолмаса, “Пахтакор” матбуот котиби Мирзаҳаким Тўхтамирзаев “Бунёдкор”даги ҳамкасблари Улуғбек ва Баҳодир Мирзаевларни стадионга ҳам, матбуот анжуманига ҳам қўймасликка ҳақли экан-да?! Ёки бошқа мисол: агар Рустам Қўчқоровнинг иддаоларини тўғри деб ҳисоблайдиган бўлсак, эртага “Хоразм” матбуот хизмати ҳам Урганчдаги “Хоразм”-“Пахтакор” учрашувига келган Мирзаҳаким Тўхтамирзавеларни стадионга “курсилар етишмаслиги сабабли” қўймасликка ҳақли экан-да?! Агар шу ишни мен қилсам борми, М. Тўхтамирзаев ва С. Бабаянлар эртасигаёқ ҳамма ёққа жар солиб, ЎФФ ва ЎзПЛФга арз қилиб, “Хоразм” футбол клубини ва унинг матбуот котибини жазолашни талаб қилишади. Аминман-ки, ўшанда Рустам Қўчқоров кечагидан бошқача “сайраб”, “Пахтакор”нинг талабини бажаради – мени ҳам, “Хоразм”ни ҳам жазога тортади! Чунки “Пахтакор” – “халқ жамоаси”да! Чунки “Пахтакор”га тиши ўтмайдиган ЎФФ ва ЎзПФЛнинг кучи “Хоразм”га етади-да!  

Афсус-ки, бу айни ҳақиқат. Рустам Қўчқоров, менинг мақоламни эмас, миллий футболимиздаги мана шу аҳволни ТРАГЕДИЯ десангиз яхши бўларди!   

Рустам Қўчқоровнинг ИККИНЧИ КОМИК ФИКРИ: “Ундан ташқари клуб ва журналист ўртасида шахсий адоват бўлиши мумкин ва хкз”.  

Демак, клуб ва журналист ўртасида шаҳсий адоват бўлса, клуб журналистни пресс-ложага ҳам, конференц-залга ҳам қўймасликка ҳақли экан-да, гарчи журналистнинг қўлида ЎФФ ва ЎзПФЛ деган жарангдор номланувчи ташкилотларнинг аккредитацияси бўлса ҳам?! Рустам Қўчқоровнинг гапларидан шу хулоса келиб чиқяпти. ЎФФ матбуот котибининг мана шундай дегани жуда зўр бўлди-да! 

Чунки келажакда, яъни, агар мен “Хоразм” матбуот котиби лавозимида ишлаб турсам, агар “Пахтакор” матбуот хизмати вакиллари Урганчда бўладиган “Хоразм”-“Пахтакор” ўйинига ташриф буюришса, мен ҳам “Пахтакор” журналистларини “Хоразм” стадионининг пресс-ложасига ҳам, конференц-залига ҳам қўймайман. Сабабини сўрашса, ё: “Ўриндиқ қолмади!” – дейман, ёки: “Мен ва “Пахтакор” ўртасида шаҳсий адоват бор!” - дейман. Яъни “саломга яраша алиқ қиламан”. 

Мабодо ўшанда “Пахтакор” журналистлари менга ЎФФ ва ЎзПФЛнинг аккредитациясини ёки Регламентини пеш қилишса, мен уларга Рустам Қўчқорвонинг “Трагедия”сини пеш қиламан. Керак бўлса, ЎФФ матбуот котибининг ана шу “расмий нуқтаи назари”дан мана бу парчани ўқиб эшиттарман: “Тушунтираман: “Пахтакор” футбол клуби ўзининг уй учрашувларига қандайдир сабаблар туфайли(маълум ёки номаълум-фарқи йўқ) бирор бир журналистни қўймасликка тўла ҳаққи бор. Марҳамат, ёқмаётган бўлса ёзинг. Ёмонланг жамоани. Аммо “Пахтакор”нинг бунга ҳаққи бор. Сабаби оддий. ПФЛ томонидан 200 га яқин журналистга чемпионат баҳслари учун аккредитация қоғозлари берилган. Аммо, ўйингоҳларда табиийки бунча матбуот ўриндиғи ва матбуот анжумани хонасида жой йўқ. Ундан ташқари клуб ва журналист ўртасида шахсий адоват бўлиши мумкин ва хкз. 

Аминман-ки, ўшанда “Пахтакор” журналистлари ҳам ҳудди менга ўхшаб Рустам Қўчқоров ёзган “Трагедия”нинг устидан роса кулишади. Уларга қўшилиб, бу мақоланинг устидан мен ҳам яна куламан. Чунки ЎФФ матбуот котибининг “Трагедия”си аслида - ҳақиқий КОМЕДИЯ! Лекин қанчалик кулсам ҳам, мен барибир “Пахтакор” журналистларини “Хоразм” стадионининг пресс-ложасига ҳам, конференц-залига ҳам қўймайман. Сабабини сўрашса, яна Рустам Қўчқоровнинг ўша комик “Трагедия”сини пеш қилавераман, ўқиб беравераман! 

Ҳурматли Рустам Қўчқоров! Энди мен чўнтагимда ЎФФ ва ЎзПФЛ томонидан менга берилган аккредитация карточкасини ҳам эмас, ЎФФ Регламентини ҳам эмас, балки Сизнинг “Трагедия”нгизни кўтариб юраман. Менга мана шу “Трагедия” керак эди ўзи! Аккредитация ва Регламент қоидаларига “Пахтакор” футбол клуби, унинг матбуот котиби Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, ЎФФ ва ЎзПФЛ каби идоралар, ушбу идораларнинг матбуот котиби бўлмиш Сиз амал қилмасангиз, нега мен амал қилишим керак?!  

Рустам Қўчқоровнинг УЧИНЧИ КОМИК ФИКРИ: “Тушунаман, ҳамкасбимизни ишдан олишди”.  

“Пахтакор” матбуот котиби Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва ЎФФ матбуот котиби Рустам Қўчқоровга ўхшаган кимсалар учун яна такрорлаб айтаман: “Мен, Бобомурод Қодирович Абдуллаев, ҳали ҳам, яъни бугун, 2010 йил 20 сентябрь куни ҳам, “Хоразм” футбол клубининг матбуот котиби лавозимида ишлаб келяпман. Ҳеч ким мени “Хоразм”дан ишдан бўшатгани йўқ!” 

Исботталаб кимсалар учун ЎзПФЛ томонидан менга берилган расмий (мен “Хоразм” матбуот котиби лавозимида ҳали ҳам ишлаб келаётганимни тасдиқловчи) гувоҳноманинг сканернусхасини қуйида яна келтиряпман. Дальтоник (рангларни ажрата олмайдиган) ва кўзи ожиз кимсалар ушбу фотонусхадаги ёзувларни ўқиб олишлари ва энг асосийси - тушуниб олишлари - учун дальтоник ва кўзи ожиз бўлмаган кимсаларни ёрдамга чақиришини тавсия қиламан. 

alt

Қаранг, 18 сентябрь куни Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳам менга: “Сиз ишдан бўшатилгансиз”, – деган гапни такрорлаганди. Эртаси куни ЎФФ матбуот котиби Рустам Қўчқоров ҳам ўз “Трагедия”сида: “Ҳамкасбимизни ишдан олишди”, - деди. “Пахтакор” ва ЎФФ матбуот котибларининг ҳамфикр ва якдиллигини қаранг! Раҳматли санъаткоримиз Ҳожибой Тожибоев айтганидек: “БУЛАРНИНГ ТИЛИ БИР”, шекилли. Акс ҳолда, иккаласи ҳам бир нарсани такрорлашармиди?! Тағин, ёлғон гапни такрорлашармиди?! Эътибор беринг: иккаласи ҳам на менинг гувоҳномамни кўришади, на мени тинглашади!  

Ёки М. Тўхтамирзаев ва Р. Қўчқоров менинг бўшатилганим ҳақидаги буйруқни кўришдимикан?! Агар “Хоразм” футбол клуби раҳбарияти мени бўшатиш ҳақида буйруқ чиқарган бўлса, мазкур буйруққа мен қолиб, “Пахтакор” футбол клуби ва ЎФФ матбуот котиблари имзо чекишдимикан: “Буйруқ билан танишдим”, - деб. Балки, “Бобомурод Абдулла ишдан бўшатилган”, - деган иддаоларни қилаётган Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Рустам Қўчқоров ўзларининг орзу-ниятларини гапиришаётгандир?! Руслар айтишади-ку: “ЖЕЛАЕМОЕ ВЫДАЮТ ЗА ДЕЙСТВИТЕЛЬНОСТЬ”, - деб! 

Яна эски бир латифа ёдимга тушди. Қадим-қадим замонда Ялмоғиз Кампир ўрмоннинг ўртасидаги очиқ майдонга келиб: “Вой дод! Халойиқ! Мени зўрлашяпти, мени зўрлашяпти!” – деб тинмай бақира бошлабди. Халоиқ келиб қараса, Ялмоғизни ҳеч ким зўрламаётганмиш, Кампир ўзидан-ўзи бақираётганмиш. “Ҳой, аферист! Нега бақириб, бутун ўрмонни бошингга кўтаряпсан? Ахир, сени ҳеч ким зўрлаётгани йўқ-қу!” – деган оломонга Ялмоғиз Кампир: “Нима, энди орзу қилиб ҳам бўлмайдими бу ўрмонда?!” – деб жавоб қайтарган экан. КОМЕДИЯ! Рустам Қўчқоровнинг “Трагедия”си ва ундаги: “Ҳамкасбимизни ишдан олишди”, - деган гаплари ҳам ҳудди шу латифадек - КОМЕДИЯ! 

“Бобомурод Абдулла ишдан бўшатилган”, - деган иддаоларни қилаётган Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Рустам Қўчқоров мазкур ёлғонлари билан ишдан бўшатилмаганимни исботлашга мени мажбур қилишяпти. Мана, ЎФФ матбуот котиби қандай ишлайди: адолат излаб, шикоят қилсанг, сени туя эмаслигингни исботлашга мажбур қилади!  

Ҳа, очиғини айтман, мен ҳозир туя эмаслигимни исботлаб ўтирибан холос. Чунки Рустам Қўчқоров жаноблари очиқ-ойдин кўриниб турган нарсаларни кўрмаганликка олиб, мен кўтарган асосий масала қолиб, “ўриндиқлар танқислиги” муаммосини ўйлаб топиб, мени “ишдан олинганлигим” ҳақида бонг ураяпти. Аслида Рустам Қўчқоров мен кўтарган муаммо билан танишиб, шу муаммонинг ечимини ЎФФ ва ЎзПФЛнинг Реглментидан ёки жуда бўлмаса аккредитация карточкасининг ортидаги ёзувлардан топиши керак эмасми?! 

Қизиқ: бизнинг футболда бирор муаммо чиқса, ҳеч ким (на клубларнинг вакиллари, на ЎФФ ва ЎзПФЛнинг вакиллари): “Бу борада Регламентда нима дейилган?” – демайди, ушбу китобчани очиб ҳам қарамайди. Балки Рустам Қўчқоровга ўхшаб: “Ушбу муаммо жамоанинг ички муаммоси бўлиб, клуб доирасида ҳал бўлиши шарт”, - дейишади. Яъни: “Ўзларинг “между собой” келишиб олларинг!” – дейишади. Бундай пайтларда томонлардан бири ЎФФ ва ЎзПФЛ Регламентини яққол бузгани ҳам ЎФФ ва ЎзПФЛ вакилларини қизиқтирмайди. Улар барибир: “Бу сизларинг ички муаммоингиз, узларинг ҳал қилларинг!” – дейишади.  

Шундай муаммолар бўлади-ки, уларни икки томон “между собой” ҳал қила олмайди. Бундай муамоларни тўғри ҳал қилиш учун учинчи бир юқори ташкилот ёки идоралар керак ЎФФ ва ЎзПФЛга ўхшаган. Бу идоралар ҳам ечим чиқаришда ўзбошимчалик қилиб эмас, ёзилган умумий қоидаларга, масалан, Регламентга асосланиб, ечим чиқаришлари керак. Мана, жонажон ЎзПФЛимизда СТК деган қўмита бор. Бу қўмита асосан огоҳлантиришлар, четлатишлар, футболчиларнинг ҳақлари (маошлари) масалаларида йиғилиш ўтказиб, Регламентга асосланиб, томонлар ўртасидаги низоларни ҳал қилади.  

Агар ўша қўмита вакиллари, масалан, клубидан “подъёмний”сини ололмай шикоят қилган футболчига ЎФФ матбуот котиби Рустам Қўчқоровга ўхшаб: “Бу клубнинг ички муаммоси. Уни бизга олиб чиқиб, жар солишга хожат йўқ. Боринглар, ўзларинг “между собой” ҳал қилларинг!” – дейишса борми, нима бўлади?! Эртаси куниёқ футболимизда хаос бошланади! 

Ҳайрият, ЎФФнинг СТКсида ҳозирча хаос йўқ, чунки бу қўмита вакиллари арз қилиб келган томонларни “проблемангни ўзинг ҳал қил”, - деб орқасига қайтаришмайди. Агар шу қўмита ЎФФ матбуот котиби Рустам Қўчқоровга ўхшаганларнинг қўлига тушиб қолса борми, унда бу қўмитага шикоят қилувчиларнинг барчаси Бобомурод Абдулланинг аҳволига тушишади. Яъни Рустам Қўчқоров жаноблари шикоятчиларнинг ҳаммасига: “Проблемаларингизни ўзларинг ҳал қилларинг!” - деб, бечораларни уйларига жўнатиши аниқ. 

ЎФФ матбуот котиби Рустам Қўчқоров айтганидек, агар ҳамма тортишувчи томон ўзаро муамоларини ўзлари ҳал қилишга маҳкум бўлишса, унда ЎФФнинг нима кераги бор, ЎзПФЛнинг нима кераги бор, Рустам Қўчқоровнинг нима кераги бор?!  

Рустам Қўчқоровнинг ТЎРТИНЧИ КОМИК ФИКРИ: “Масалан, ПФЛ мени ишдан бўшатса, мен ОФК га мурожаат қилмайман-у,тўғрими? Бу ПФЛ иннг ички иши. Агар матбуот котиби президентни ишдан бўшатса(!!),.. бошқа гап.  

ЎФФ матбуот котиби Рустам Қўчқоров нималарни “орзу” қилиб қолибди? “Матбуот котиби президентни ишдан бўшатиши”ни у қандай тасаввур қиларкан? Рустам Қўчқоровнинг шу гапида мантиқ борми?! Изоҳга ҳожат йўқ! NO COMMENT! COMEDY CLUB!

Ҳурматли Рустам Қўчқоров! UFF.UZ сайтидаги блогингизни тўлдириб, мақола ёзиб, гапни олиб қочгандан кўра: “ЎФФ ҳам, ЎзПФЛ ҳам, мен ҳам ўзимиз ёзган Регламентга амал қилмаймиз, тўғриси - амал қила олмаймиз! Бундан ташқари, “Пахтакор” футбол клубига ва унинг матбуот котиби Мирзаҳаким Тўхтамирзаевга нисбатан чора кўра олмаймиз”, - деб, очиқчасига айтмайсизми?! 

Яна бир гап! Ҳурматли ЎФФ матбуот котиби Рустам Қўчқоров! “Трагедия” ёзиб, КОМЕДИЯ қўйгандан кўра, яхшиси ЎФФ ва ЎзПФЛнинг Мусобақаларни ўтказиш Регламентини, Тартиб-интизом кодексини ва ўзингизнинг асосий вазифаларингизга тааллуқли бошқа китобчаларни бир ўқиб кўрсангиз, яхши бўларди! 

Бобомурод АБДУЛЛА